Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эски ускунага имтиёз олиш режаси амалга ошмади
1099
Товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Эски ускунага имтиёз олиш режаси амалга ошмади

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига хорижий мамлакатдан умумий қиймати салкам
1,6 млн. долларлик ID карталарни ишлаб чиқариш  линияси ускуналари келтирилди.

Божхона тўловларидан 2.5 млрд.сўм миқдорида имтиёз қўлланган ҳолда тақдим этилган божхона юк декларацияси маълумотлари ҳамда олиб борилган экспертиза текширувлари давомида ускуналарнинг ТИФ ТН кодлари нотўғри таснифланганлиги, шунингдек ускунанинг ишлаб чиқарилган йили эски эканлиги аниқланди.

Натижада, ускуналарга қўлланилган имтиёзларнинг бир қисми бекор қилиниб, 518,3 млн. сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг