Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент-товар” божхона постида тадбиркорлар билан сайёр учрашув бўлиб ўтди
3398
Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
“Тошкент-товар” божхона постида тадбиркорлар билан сайёр учрашув бўлиб ўтди

Божхона органлари томонидан ҳам тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда  тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилиши  борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Айни шу мақсадда, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда бошқарма бошлиғи Т.Саидов, Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи Ж.Ибодуллаев, Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бошлиғи А.Мадумаров ҳамда божхона пости бошлиғи Ш.Бакиевлар иштирок этишди.

Мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъектларини божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган муаммолари тингланиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларга атрофлича жавоблар берилди.

Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича мутасадди бўлимларга топшириқлар берилди.

Бу каби юзма-юз дўстона мулоқотлар тадбиркорларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топишига, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштиришга, қолаверса соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади.

  Мунис ХАЛИЛОВА,
“Тошкент-товар” божхона пости катта инспектори

10.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг