Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Агрокимёвий дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1360
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Агрокимёвий дори воситаларининг ноқонуний  айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Чортоқ туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Чортоқ туманида яшовчи фуқаро Ж.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу хонадоннинг ертўласида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 44 миллион сўмлик 487 литр қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган кимёвий дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

9.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг