Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Қорабайир отчилик мажмуаси”да бўлишди
1348
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан вилоятда фаолият юритаётган корхоналар вакиллари билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказилмоқда.
Божхоначилар “Қорабайир отчилик мажмуаси”да бўлишди

Мазкур учрашувларда, мавжуд муаммолар ўрганилиб, тезкорлик билан ечиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорларга божхонада яратилган қулайликлар, экспортдаги енгилликлар, божхонага оид имтиёзлардан самарали фойдаланиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу борадаги навбатдаги ташриф Яккабоғ туманида жойлашган “Қорабайир отчилик мажмуаси”га уюштирилди.

Мазкур мажмуада ҳозирда миллий ифтихоримиз саналган қорабайир отлари етиштирилмоқда.

Юртбошимизнинг ташаббуси ва таклифига кўра бунёд этилган мажмуа мамлакатимизда йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга бўлган алоҳида эътибор намунаси бўлди.

“Қорабайир отчилик мажмуаси” давлат унитар корхонасининг ташкил этилиши ва бу ерда наслдор спорт отлари тизимли равишда етиштирилиши келажакда юртимиз от спортининг ҳамда от билан боғлиқ миллий ўйинларимизнинг жаҳонга чиқишида асосий таянч бўлади. Бошқача айтганда, яқин келажакда ушбу корхона ташқи ва ички бозорни наслли отлар билан таъминлаш билан бирга ўзбек от спортининг жаҳонда етакчи ўринга чиқишида пойдевор вазифасини ўтайди.

- Қорабайир зотли отларни кўпайтиришга давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилган, - дейди мажмуа раҳбари ўринбосари Зокир Ешназаров. – Яқинда биз Малайзия давлатининг Поло федерацияси билан суҳбатлашганимизда, қорабайир зотли отларимиз поло ўйинларига ҳар томонлама мос келишини билдирди. Шундан келиб чиқиб, биз олдимизга қорабайир отларини кўпайтириб, чет давлатларга экспорт қилишни мақсад қилганмиз.  

Маълумот учун, мажмуанинг умумий ер майдони 1204,6 гектар бўлиб, шундан 10 гектари қурилиш майдонини, 200 гектари озуқа экинлари етиштириладиган сувли майдонларни, қолгани отларни боқишга мўлжалланган яйлов ерларини ташкил этади.

 

9.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг