Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маданий бойликларни олиб чиқишга бўлган уриниш чиппакка чиқди
10720
Божхона ходимлари юртимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан бирга маданий бойликларимизни хорижга ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишларга ҳам ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Маданий бойликларни олиб чиқишга бўлган уриниш чиппакка чиқди

Жумладан, “Навоий аэропорти” орқали хорижга учиб кетаётган фуқаро С.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу фуқаро белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, фуқаро С.А.га тегишли бўлган сумка ичида, декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 8 дона қоғоз купьюралар ва 1 дона танга ҳеч кандай ҳужжатларсиз олиб чиқиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

 

9.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг