Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Хавфларни бошқариш ва профиллаштириш” мавзусида минтақавий семинар ўтказилмоқда
3402
Ҳозирда, Тошкент шаҳрида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг “Контейнерлар ташувуни назорат қилиш” глобал дастури доирасида Марказий Осиё давлатлари Божхона хизматларининг Порт назорат гуруҳлари аьзолари учун “Хавфларни бошқариш ва профиллаштириш” мавзусида минтақавий семинар ўтказилмоқда.
“Хавфларни бошқариш ва профиллаштириш” мавзусида минтақавий семинар ўтказилмоқда

Семинарда ушбу дастур бўйича ДБҚнинг мувофиқлаштирувчи ходимлари ҳамда Тошкент вилоятининг “Яллама”, Бухоро вилоятининг “Олот” чегара божхона постлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг “Чуқурсой техник идора” постидаги Порт назорат гуруҳлари аьзолари иштирок этмоқдалар.

Ходимлар хавфларни аниқлаш ва уларни бошқариш бўйича ўз билим ва кўникмаларини оширмоқда.

Мазкур минтақавий семинар БМТ Бошқармаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган.

9.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг