Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги қонунбузилиш ҳолатини фош этишди.
Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Б. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш натижасида автотранспорт воситаси юкхонасида, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 80 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 22 237 дона тиббиёт дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
7.09.2021