Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ислом Каримов хотирасига юксак эҳтиром
1771
Бугун – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси куни.
Ислом Каримов хотирасига юксак эҳтиром

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳар йили 2 сентябрда бу улуғ инсонни ёд этиш, ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш билан боғлиқ тадбирлар ўтказилиши анъанага айланди.

Бугун ҳам мамлакатимизда буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Улуғ ватандошимиз туғилиб-ўсган Самарқанддаги маросимлар шаҳардаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилиш билан бошланди.

Қуръон тиловат қилинди.

Биринчи Президентимизнинг давлатимиз мустақилликка эришиши ва тараққиёти йўлидаги хизматлари, Самарқандда амалга оширган бунёдкорлик ишлари ёдга олинди. Қисқа фурсатда қурилган мазкур мажмуанинг Ислом Каримов хотирасини абадийлаштиришдаги маънавий-тарбиявий аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди.

Шундан сўнг Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига вилоят ҳокимлиги, давлат идоралари, муассасалар ва жамоат ташкилотлари ҳамда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида бир гуруҳ божхоначилар томонидан гуллар қўйилди.

Тадбирларда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.

Дарҳақиқат, Биринчи Президентимизнинг Ўзбекистон халқи учун қилган меҳнатларини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. У киши халқимизнинг эркин яшаши учун курашдилар, юрт тинчлиги, фаровонлиги йўлида фидойилик кўрсатдилар. Шунинг учун халқимиз доимо Биринчи Президентимизни ёд этиб, у киши амалга оширган ишлар ҳақида фахр билан гапиради.

Бугун мақбара-мажмуа ва Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган майдон ҳар қачонгидан ҳам гавжум бўлиб, самарқандлик ва юртимизнинг турли ҳудудларидан келган ватандошларимиз буюк давлат ва сиёсат арбобини ёдга олишмоқда.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

ахборот хизмати

 

2.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг