Ватанимизнинг 30 йиллик мустақиллик байрами “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида вилоятларда, туманлар ва идора-ташкилотларда кенг нишонланмоқда.
Хусусан, 2021 йил 30 август куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ҳам ажойиб байрам тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирда божхона ходимлари билан бирга узоқ йиллар соҳада самарали меҳнат қилган божхона фахрийлари ҳам иштирок этишди.
Ушбу тадбирини бошқарма бошлиғи Ш.Хайруллаев кириш сўзи билан очиб, ДБҚ Раисининг Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами муносабати билан йўллаган байрам табригини тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирди. Бугунги кунда соҳада хизмат қилиб келаётган ходимларни самимий табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик ва файзу-барака ҳамда мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдаги масъулиятли хизматларига улкан зафарлар тилади.
Шундан сўнг, бошқармада хизмат қилаётган ўз касбига садоқати, меҳнати билан мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга, унинг чегара сарҳадларини муносиб қўриқлашга қўшган ҳиссалари учун хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ходимларга Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик кўкрак нишони, ДБҚ Раисининг фахрий ёрлиғи, махсус унвонлари ва ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
2.09.2021