Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди
1675
Мустақиллик арафасида Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳамда божхона органларининг фаҳрийлари билан Навоий шаҳридаги сўлим масканларнинг бирида кексаларни эъзозлаш, ўтганларни хотирлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.
Навоийда “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди

Байрам дастурхонида кўп йиллар меҳнат қилган божхона фахрийлари, вилоят фаоллари, марҳум божхона ходимларининг оила аъзолари, божхоначилар жам бўлишди.

Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги Дониёр  Юсупов очиб, барчани энг улуғ, энг азиз мустақиллик байрами билан табриклаб, сохадаги эришилган ғалабалар, муваффақиятлар хақида гапириб барчага миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, суҳбатда фахрий божхоначилар кечаги машаққатли кунлар, бугун жадал ўзгараётган юрт ҳақида самимий фикрларини билдирдилар.

Ҳар бир фахрий қалбида ақл-заковат, донолик билан уйғунлашган енгиб бўлмас, фойдали шижоат бўлади. Ҳар биримиз бу шижоатни кўп йиллар давомида сақлаб қолишни ҳамда олижаноб мақсадлар сари йўналтиришни истаймиз. Айниқса бу машаққатли божхона соҳасида жудаям эътиборга молик омиллигича қолмоқда!  

Учрашув давомида божхона фахрийлари сўзга чиқиб кейинги йилларда божхона соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотларни рўёбга чиқаришда ҳамиша ўзларини беминнат ёрдамлари, насиҳатларини божхоначи ходимларга бериб боришлари айтиб ўтдилар.

Давлат божхона қўмитаси ҳамда вилоят бошқармасининг буйруқлари билан тизимда фидокорона хизмат қилаётган божхоначиларга фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар берилди.

Тадбир сўнгида барча божхона ходимлари ҳамда фаҳрийларимизга “Кеча ва бугун” номли қисқа метражли видеоролик намойиш этилиб, уларнинг маьлум муддат булсада ўтмишдаги хизматлари ва меҳнатларини кўрсатиб ўтилди.

1.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг