Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Тошкент-АЭРО" ИБКда байрам тадбири бўлиб ўтди
1725
Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб мустақилигимизнинг 30 йиллиги кенг нишонланмоқда. Бу улуғ байрамни божхона хизмати органлари ҳам улкан ютуқлар ва юқори натижалар билан қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида ҳам мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда комплекс раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этди.
 
Тизимда виждонан ва садоқат намунасини кўрсатиб хизмат қилиб келаётган ходимлар ҳамиша давлат раҳбарияти томонидан юксак эътиборга сазовор бўлган.
 
Бу йилги байрам арафасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентнинг фармонига мувофиқ 12 нафар божхона тизими раҳбар ва ходимларининг давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлгани ҳам фикримиз тасдиғидир. Улар қаторида “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғининг биринчи ўринбосари, божхона хизмати подполковниги Сангинов Зафар Абдуғаниевич “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди.
Шунингдек, комплекснинг бир гуруҳ раҳбар ва ходимлари "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишонлари билан тақдирланишди.
 
Бундан ташқари хизматда юксак натижаларга эришган қатор ходимларга Давлат божхона қўмитасининг эсдалик совғалари ва навбатдаги махсус унвонлар тақдим қилинди.

1.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг