Учрашувда Тошкент шаҳар божхона бошқармасида хизмат қилган бир гуруҳ фахрий божхоначилар иштирок этишди.
Учрашувда фахрийлар ёш божхоначиларга машаққатли ва шарафли меҳнат фаолиятида улкан зафарлар тилаб, ҳалоллик, мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлиги, жонажон юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасида садоқат билан хизмат қилиш қилиш лозимлигини таъкидлашди.
Учрашув сўнггида, божхона фахрифларига эсдалик совғалари ҳам топширилди.
"Таъқидлаш жоизки, бу каби уч авлод учрашувларининг ташкил этилиши ёш авлодга ўзгача завқ ва мотивация бағишлайди"-дейди бошқарма катта инспектори Отабек Одилов.
Учрашувлар давом этмоқда.
1.09.2021