Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Байрам арафасида Навоий вилоятидаги бир гуруҳ божхоначилар ҳам тақдирланишди
1506
Республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Байрам арафасида Навоий вилоятидаги бир гуруҳ  божхоначилар ҳам тақдирланишди

Байрам арафасида Навоий вилоятидаги бир гуруҳ  божхоначилари ҳам тақдирланишди.

Навоий вилояти хокимлигида бўлиб ўтган тадбирда Муҳтарам Президентимиз бошчиликларида мамлакатимизда олиб борилаётган Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги саъи-ҳаракатларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Бундан ташқари божхона соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, фуқаролар ва тадбиркорларга яратилган шароитлар ҳамда жамиятда бўлаётган улкан ўзгаришларнинг ҳаётимизга таъсири тушунтириб ўтилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, божхона хизмати органлари зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик ва фидойилик кўрсатгани, ўз касбига садоқати, ишдаги юқори кўрсаткичлари ҳамда ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун бошқарманинг бир гуруҳ ходимлари “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” байрами муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида байрам муносабати билан тақдирланган божхона ходимлари, барча ташкилот ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фахрийлар байрам дастурхонига таклиф этилди.
Бир пиёла чой устида суҳбатлашган божхона фахрийлари тизимда фахрийларга берилаётган эътибордан мамнун эканликларини билдириб ўтишди.

1.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг