Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразм вилояти божхона бошқармасида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
1416
Ҳар йили бу қутлуғ санани умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш анъанага айланган. Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида тантанали равишда кенг нишонланмоқда.
Хоразм вилояти божхона бошқармасида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Хусусан, Хоразм вилоят божхона бошқармасида ҳам юртимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги”га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда бошқарма раҳбарияти ва шахсий таркиби, божхона фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Бошқарма бошлиғи И.Казаков сўзга чиқаркан, мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олганлиги тўғрисида сўз юритиб, юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан барча тадбир иштирокчиларини муборакбод этди.

Тадбир давомида ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган божхона фахрийлари ва фидокорона меҳнатлари ҳамда хизмат вазифаларига виждонан ёндашаётган бир гуруҳ ходимлар давлатимиз раҳбари томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони, Давлат божхона қўмитасининг ҳамда бошқарманинг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо совғалари топширилиб, ташаккурномалар эълон қилинди. Шу билан бир қаторда божхона хизмати махсус унвонлари берилди.

Шунингдек, байрам муносабати шахсий таркиб ўртасида жорий йилнинг 13-28 август кунлари спортнинг мини футбол тури бўйича ўтказилган мусобақада фахрли ўринни эгаллаган жамоалар диплом ва  қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  

Мустақиллик ҳар бир юртдошимиз ҳаётига янгича мазмун, турмушига фаровонлик олиб кирди. Шу сабабдан истиқлол деган улуғ неъмат, аввало, халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни, барчамизга ўзлигимизни англаш туйғусини берган, Ватанимиз тарихида ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган буюк сана ҳисобланади.

1.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг