Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда божхона ходимлари ва фаҳрийлари ўртасида шахмат ва шашка бўйича мусобақа ўтказилди
2429
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва фаҳрийлари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
Навоийда божхона ходимлари ва фаҳрийлари ўртасида шахмат ва шашка  бўйича мусобақа ўтказилди

Ҳодимлар ва фаҳрийлар ўртасида ташкил этилган мазкур мусобақадан кўзланган асосий мақсад, фаҳрийларимизга бўлган эьтибор, уларнинг тезкор ва одилона қарор қабул қила олиш маҳоратларини ўрганиш ҳамда вазиятни тўғри баҳолай олишга чиниқтиришдан иборатдир.

Юқори савияда ташкил этилган спорт мусобақаси кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтди ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлди.

Ўтказилган беллашувларда фаҳрийларимиздан иборат жамоа ҳам муносиб беллашиб, ўзларининг махоратлари, ақлий салоҳияти ва чаққонлигини намоён қилишди ва фаҳрли ўринларни эгаллашди.  

1.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг