Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода "Уч авлод учрашуви"тадбири бўлиб ўтди
1366
Бухоро вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрамига бағишланган "Уч авлод учрашуви"тадбири бўлиб ўтди.
Бухорода

Тадбирда уч авлод вакиллари - божхона фахрийлари, бўлим, гуруҳ ва пост бошлиқлари ҳамда ёш божхоначи ходимлар иштирок этдилар. 

Йиғилишни очиб берар экан, бошқарма бошлиғи Б.Қутлимуратов аввало, Муҳтарам Президентимизнинг одилона раҳбарлигида янгиланаётган Ўзбекистон ҳамжамиятга ўз миллий қиёфаси билан юз тута бошлаётганини, Янги Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилиб, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” дадил қадамини ташлаётганини таъкидлади.

Байрам муносабати билан, Давлат божхона қўмитасининг ҳамда бошқармасининг тегишли буйруқлари билан бир гуруҳ божхона фахрийларига эсдалик нишонлари, фахрий ёрлиқлар ҳамда совғалар топширилди.

 Фахрийлик – бу ҳаётнинг энг муҳим палласи. Фахрийлик – ёрқин ғояларни амалга ошириш, буюк ишларни қайта бошлаш, жамиятимиз ва давлатимиз ривожи йўлида ўз жасоратини такрор намойиш этиб ўзидан муносиб из қолдиришга, ёшлар тарбиясига бош-қош бўлишга интилиш вақти.

Ҳар бир фахрий қалбида ақл-заковат, донолик билан уйғунлашган енгиб бўлмас, фойдали шижоат бўлади. Ҳар биримиз бу шижоатни кўп йиллар давомида сақлаб қолишни ҳамда олижаноб мақсадлар сари йўналтиришни истаймиз. Айниқса бу машаққатли божхона соҳасида жудаям эътиборга молик омиллигича қолмоқда!  

Учрашув давомида божхона фахрийлари сўзга чиқиб кейинги йилларда божхона соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотларни рўёбга чиқаришда ҳамиша ўзларини панду насиҳатларини ёш божхоначиларга бериб боришлари таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек, тадбир сўнгида ташкил этилган тўкин дастурхон атрофидаги дилдан суҳбат барча йиғилганларда катта таасурот қолдирди.

Бу каби учрашувлар ёш божхоначи ходимлар қалбида садоқат, жасорат, матонат туйғуларини шакллантиради ва божхонамиз фахрийларига қаратилаётган ҳурмат ва эътиборни намоён қилади.

1.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг