Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мустақиллик байрами қувончи болаларга ҳам улашилди
1282
Боланинг бегонаси бўлмайди деган нақл халқимизнинг урф-одатларига сингиб кетган.
Мустақиллик байрами қувончи болаларга ҳам улашилди

Юртимизда ҳам ҳеч бир бола эътибордан четда эмас деган эзгу ғоя устувор вазифага айланди. Бу борадаги ишларни янада жонлантириш мақсадида Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 12-сон Меҳрибонлик уйига Давлат божхона қўмитаси масъул этиб бириктирилган эди. Ушбу йўналишда бундай янгича ёндашувдан  бош мақсад бу даргоҳда тарбияланувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларнинг олий маълумотли бўлишини ҳамда бандлигини таъминлашдан иборатдир.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 12-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини кўнгилларини кўтариш уларга қувонч улашиш мақсадида Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан бир қатор кўнгил очар тадбирлар ташкил этилди.

Эрта тонгдан Қўқон шаҳридан болаларни олиб йўлга чиққан автобус тўғри Фарғона шаҳридаги ҳайвонот боғига келди. У ерда тарбияланувчилар ҳайвонот боғида сақланаётган турли ёввойи ва уй ҳайвонлари, қушларни  ҳамда манзараларни кўриб кўнгиллари кўтарилди.

Кейинги манзил Фарғона шаҳридаги Фарғон ўлкашунослик  музейи бўлди. Бу ерда ҳам тарбияланувчилар ўлка тарихи, урф одатлари ва ушбу ҳудудда топилган экспонатлар билан танишдилар.

Шундан сўнг тарбияланувчилар байрам дастурхонига таклиф этилди. Ўйин-кулгу, эртак қаҳрамонлари ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари болаларга олам-олам қувонч бахш этди.

Бу борада Давлат божхона қўмитаси томонидан ушбу меҳрибонлик уйида тарбияланувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларнинг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича дастур ишлаб чиқилиб босқичма-босқич амалга ошириш кўзда тутилган. Дастурнинг илк босқичида амалга ошириш белгиланган тарбияланувчилар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида 300 дона китобларни улашиш ва меҳрибонлик уйининг нураб бораётган  30 метрлик деворлари тез фурсатларда қайта тиклаш каби ишлар амалга оширилди.   

 

31.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг