Навбатдаги шундай тадбирлардан бири 2021 йил 27 август куни Оқолтин туманида бўлиб ўтди.Ушбу сайёр қабулда Оқолтин тумани ҳокимлиги ва Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Раҳбарияти ҳамда мутасадди ташкилот ходимлари иштирокида туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг мурожаатлари тингланди.
Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад, божхона расмийлаштирувида тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, тадбиркорларнинг жойлардаги фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.
Учрашувда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига ҳуқуқий асосланган жавоблар олишди ҳамда божхона расмийлаштируви юзасидан келгусидаги ишлар режаси бўйича ҳамкорлик мустаҳкамланди.
Бу каби ўтказилаётган сайёр қабуллар тадбиркорлар ва аҳолини қийнаб келаётган барча муаммоларга ўз вақтида ечим топишга хизмат қилади.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот маркази
31.08.2021