Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ҳам юртимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Бошқарма бошлиғи Зафаржон Тоҳиржонович сўзга чиқиб, мустақиллик халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни бергани, миллий онг ва қадр-қимматни тиклаб, барчага ўзликни англаш туйғусини, тилимиз, муқаддас динимизни, қадрият ва урф-одатларимизни қайтариб берган бебаҳо неъматлиги тўғрисида сўз юритди ҳамда мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритганлигига 30 йил тўлганлиги муносабати билан барча тадбир иштирокчиларини муборакбод этди.
Тадбир давомида фидокорона меҳнатлари ҳамда хизмат вазифаларига виждонан ёндашган бир гуруҳ ходимлар давлатимиз раҳбари томонидан таъсис этилган “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони, Давлат божхона қўмитасининг ҳамда бошқарманинг фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари билан бир қаторда, пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Шу билан бир қаторда божхона ходимларига махсус унвонлар ҳам топширилди.
Мана шундай тинч, мустақил, фаровон ҳаётнинг қадрига етиб яшаш, бундан кейин ҳам унинг гуллаб яшнашига ва тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшиб яшаш ҳар биримизнинг асосий вазифамиздир.
Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
31.08.2021