Унда вилоят божхона бошқармасининг ТИФ нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи катта инспектори А.Хамраев томонидан халқаро ILAC/IAF сертификатларида ташкилотнинг тан олиш белгилари кўрсатилиши ва ҳужжатларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сонли “Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикасидан экспортини амалга оширини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2021 йил 9 мартдаги 126-сонли “Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги, 2021 йил 30 январдаги “Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 43-сон қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4525-сон қарори ижросини таъминланишида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги борасида маълумотлар бериб ўтилди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати
31.08.2021