Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразм вилояти божхона бошқармасида - уч авлод учрашуви ўтказилди
1280
Уч авлод учрашуви – бу ўтган кунларни хотирлаш, бугунги ўзгаришларга шукроналар айтиш ва келажак сари катта мақсадларни белгилаш деганидир.
Хоразм вилояти божхона бошқармасида - уч авлод учрашуви ўтказилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш каби эзгу мақсадлар ётади.
Бугун Хоразм вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрамига бағишланган "Уч авлод учрашуви"деб номланган тантанали йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда уч авлод вакиллари - божхона фахрийлари, бўлим, гуруҳ ва пост бошлиқлари ҳамда ёш божхоначи ходимлар иштирок этдилар.
Йиғилишни бошлаб берган бошқарма бошлиғи И.Казаков аввало, барчани яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан қутлар экан. Эркин ва обод жамиятимиз, фаровон турмушимиз, буларнинг барчаси мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган исчил ислоҳотлар самараси эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг божхона фахрийлари йиғилганларга ўз тилакларини билдиришди. Уларнинг ёшларга қилаётган панду-насихатлари, ўгитларида ҳамиша юртимиздаги янгиланишлардан миннатдорлик, улар учун яратилаётган шароитларнинг қадрига етишга ундовчи сўзларни таъкидлаб ўтишди. Тадбир давомида ДБҚ Фахрийлар уюшмасининг қарорига асосан Сапаев Адамбой Юсупович “Божхона фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.  
 Фахрийлик – бу ҳаётнинг энг муҳим палласи. Фахрийлик – ёрқин ғояларни амалга ошириш, буюк ишларни қайта бошлаш, жамиятимиз ва давлатимиз ривожи йўлида ўз жасоратини такрор намойиш этиб, ўзидан муносиб из қолдиришга, ёшлар тарбиясига бош-қош бўлишга интилиш вақтидир.  Ҳар бир фахрий қалбида ақл-заковат, донолик билан уйғунлашган енгиб бўлмас, фойдали шижоат бўлади. Ҳар биримиз бу шижоатни кўп йиллар давомида сақлаб қолишни ҳамда олижаноб мақсадлар сари йўналтиришни истаймиз.
Бошқарма бўйича 2011-2021 йиллар давомида 94 нафар фахрийлар 129 маротаба рағбатлантирилган. Жумладан, 2 нафари “Давлат божхона хизмати фахрий ходими” кўкрак нишони, 5 нафари ДБҚ Фахрийлар уюшмасининг “Божхона фахрийси” кўкрак нишони, 11 нафари ДБҚ Раиси ва Фахрийлар уюшмасининг “Фахрий ёрлиғи”, 18 нафари “Қимматбаҳо совға” ва пул мукофотлари, шунингдек барча фахрийлар бошқарманинг “Ташаккурномалари” билан тақдирланган.
Фахрийлар билан ишлашда муҳтарам юртбошимиз бизга ибрат бўлади дейишга тўлақонли ҳақлимиз. Чунки қайси ҳудудга бормасинлар, қачон халқ билан учрашмасинлар биринчи навбатда фахрийларнинг фикр-мулоҳазаларини шошмасдан диққат билан эшитадилар. Уларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда муҳим қарорларни қабул қилмоқдалар.
Бир сўз билан айтганда, жорий йил 10 августдан бошлаб, тизимнинг бошқа йўналишларида бўлгани каби божхона хизмати идоралари фахрийлари билан ишлаш йўналишида ҳам туб ислоҳотлар даври бошланди.
Учрашув давомида ёш божхоначи ходимлар кейинги йилларда божхона соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотларни рўёбга чиқаришда ҳамиша камарбаста бўлишга ва Қасамёдга содиқ бўлиб, Она-Ватанимизга садоқат билан хизмат қиладиган намунали божхоначи бўлишга интилишларини айтиб ўтишди.
Шунингдек, тадбир сўнгида ташкил этилган тўкин дастурхон атрофидаги дилдан суҳбат барча йиғилганларда катта таасурот қолдирди.
Бу каби учрашувлар ёш божхоначи ходимлар қалбида садоқат, жасорат, матонат туйғуларини шакллантиради ва божхонамиз фахрийларига қаратилаётган ҳурмат ва эътиборни намоён қилади.

 

 

 

 

31.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг