Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт-соғлик гаровидир
2804
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан жойларда турли спорт тадбирлари ўтказилиб, истиқлолимизни юқори кайфиятда кутиб олиниши ташкил этилмоқда.
Спорт-соғлик гаровидир

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида ҳам азиз байрамимиз олдидан спортнинг футбол тури бўйича ходимлар ўртасида мусобақа ташкил қилинди. Қизғин беллашувларга бой тарзда ўтган спорт мусобақасида Бошқарма-1 жамоаси ғалаба қозониб шоҳсупанинг юқорисидан жой олди.

Таъкидлаш жоизки, ўтказилаётган бу каби  беллашувлар, спортга ва жисмоний тарбияга қаратилаётган беқиёс эътибор, божхона ходимларининг саломатликларини янада ошириш ва уларни иш самарадорлигини ошишига хизмат қилади.

31.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг