Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Жиззах вилояти божхона бошқармасида ҳам ажойиб байрам тадбири ташкил этилди. Унда божхона ходимлари билан бирга узоқ йиллар соҳада самарали меҳнат қилган божхона фахрийлари ҳам иштирок этишди.
Байрам тадбирида дастлаб бошқарма бошлиғи Ш.Салихов йиғилганларни шодиёна байрам билан табриклаб, ушбу қутлуғ куннинг моҳияти ва аҳамиятига қисқача тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, намунали хизмати, касбга бўлган фидоийлиги билан эътирофга сазовор бўлган бир гуруҳ бошқарма ходимларига Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқарманинг эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар топширилди.
31.08.2021