Мамлакатимизда тинчликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш, халқимиз яшаш тарзини юксалтириш, кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгалари бўлган ёшларни баркамол инсон қилиб вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада, буюк аждодларимизга муносиб бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик билан яшаш ҳар биримиз, айниқса, ёшларнинг муқаддас бурчидир.
Тадбирда, божхона фахрийлари томонидан ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибалари, ўша вақтлардаги божхона хизматидаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатларни ёшларга сўзлаб берди.
Ҳозирги кунда божхона тизими тубдан ислоҳ этилганлиги, ходимларга хизмат олиб боришлари учун барча шароитлар яратилиб, хизмат жойлари аввалги вагонларда эмас, замонавий техникалар билан жиҳозланган шинам хоналарда хизмат вазифаларини бажараётганлиги таъкидланди. Бундан ёш ходимлар тўғри хулоса чиқарган ҳолда, ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини чин юракдан, ҳалол ва содиқлик билан бажаришлари тўғрисида маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Тадбир давомида, божхона фахрийлари “Абу Муин Насафий” зиёратгоҳига ташриф буюрди. Шунингдек, фахрийлар айни кунда кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди.
31.08.2021