Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Энг улуғ байрам арафасида фидоий божхоначилар давлат мукофотлари билан тақдирланди
1085
Энг азиз ва энг улуғ байрам – юртимиз истиқлолининг 30 йиллик байрами бутун республикамиз миқёсида катта шукуҳ ва тантана билан кутиб олинмоқда. Байрам арафасида Муҳтарам Юртбошимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони асосида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатган, она юртига, ҳарбий қасамёдига садоқат билан сидқидилдан хизмат қилган ходимлар юксак давлат унвонлари билан тақдирландилар.
Энг улуғ байрам арафасида фидоий божхоначилар давлат мукофотлари билан тақдирланди

Биргина Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси шахсий таркибидан бошқарма бошлиғи Хожиматов Олимжон Хамиджановичнинг “Содиқ хизматлари учун” медали билан, “Хўжайли” чегара божхона пости катта инспектори Жуманиязова Шаида Миирмановнанинг “Дўстлик” ордени билан, шунингдек, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган 5 нафар ходимнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари билан тақдирланиши давлатимиз сарҳадларида халқимиз манфаати, мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминланиш йўлида божхоначи қасамёдига содиқ қолиб, сидқидилдан хизмат қилаётган метин иродали барча божхона ходимлари учун юксак эътироф бўлди, десак муболаға бўлмайди.

“Ҳурматли  Президентимиз  ватанимиз равнақи йўлида қилган камтарона хизматларимни  юксак даражада баҳолаб “Дўстлик” ордени билан тақдирлаган эканлар, мен бундан жуда хурсандман. Мендан ҳам кўпроқ оила аъзоларим хурсандлар”  – дейди бошқарма аёл қизлари орасида ўзининг шижоати, ташкилий фаоллиги ва ижоди билан ажралиб турувчи Ш.Жуманиязова. - Келгусида ҳам ушбу мукофотга лойиқ бўлиб, мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўлида, давлатимиз сарҳадларида Она ватанимга сидқидилдан хизмат қилишга ҳамиша тайёрман.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари қаторида божхоначиларнинг ҳам юксак эътироф этилиши, барча тизим ходимларини ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, ҳарбий бурчини юқори даражада адо этишга руҳлантиради, Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлайди.

Мукофотлар муборак бўлсин, азиз Ватан фидоийлари!

31.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг