Хусусан Наманган вилояти божхона бошқармасида ҳам ушбу сана муносабати билан бошқарма шахсий таркиби иштирокида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни бошқарма бошлиғи Х.Файзуллаев очиб бериб, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” байрами билан шахсий таркибни табриклаб, божхоначиларга келгусида шарафли ва масъулиятли вазифаларини бажаришда зафарлар тилади.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлашга, божхона тизимини ривожлантиришга, соҳада эришилган ютуқларга қўшаётган ҳиссалари, ўз касбига садоқати ва фидокорона меҳнати, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” байрами муносабати билан бошқарманинг бир гуруҳ ходимлари мукофотланди.
31.08.2021