Бу борада биргина Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида кўришимиз мумкин. Яъни жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида божхона постида 30 845 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, улар бўйича 1 трлн. 518 млрд.сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилди.
Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 611,8 млрд. сўмлик имтиёзлар берилди.
Шунингдек, мазкур божхона постида 6 130 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилиб, 314 та ҳолатда 53,2 млрд. сўмдан ортиқ қийматдаги товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний кириб келишининг олди олинди.
Хавфни бошқариш тизими доирасида товарларга расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига назар солсак, уларнинг 24 фоизи қизил, 53 фоизи сариқ ҳамда 23 фоизи яшил йўлакларда соддалаштирилган тартибда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилди.
Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган қулайликлар тадбиркорлар томонидан, айниқса экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.
Пост ходимлари эса мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга хамоҳанг тарзда ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол бажариб, мамлакатимиз равнақи йўлида ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.
Иззатбек СИРОЖИДИННОВ,
“Чуқурсой” божхона пости инспектори
31.08.2021