Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда мамлакатимизда барча жабҳаларда ривожланиш, юртимиз тобора кўрк очиб бормоқда, бунинг барчаси эса истиқлолимиз туфайлидир.
Ушбу сана муносабати билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида ҳам байрам тадбири ўтказилди.
Байрам тадбирида дастлаб бошқарма бошлиғи К.Умаров сўзга чиқиб, ушбу улуғ байрам билан барчани самимий табриклаб, бу куннинг моҳияти ва аҳамиятига қисқача тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, тизимда фаол хизмат олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар ҳамда божхона фахрийлари муносиб тақдирландилар.
Мазкур қутлуғ сана муносабати билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Сиз азиз юртдошларимизни самимий қутлайди. Истиқлол нашидаси, байрам сурури ҳар бирингизни яхши ниятлар, эзгуликлар сари ундайверсин. Хонадонингиздан қут-барака, қалбингиздан қувонч, юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин.
31.08.2021