Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида байрам тадбири ўтказилди
853
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаравон яшайлик” шиори остида ўтказилаётган мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига бағишланган шодиёналар бутун республикамиз миқёсида катта шукуҳ ва ўзгача руҳда ташкил этилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида байрам тадбири ўтказилди

Байрам арафасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида ҳам тантанали байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирни бошқарма бошлиғи О.Хожиматов очиб бериб, энг улуғ айёмимиз билан бутун шахсий таркибни муборакбод этди. 

Шунингдек, тадбир давомида юртимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш,  божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш, божхона тўловларини ундириш,  қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш ҳамда уларнинг бузилишининг,  шу жумладан, контрабанданинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва чек қўйиш, шунингдек,  ташқи савдо операцияларининг мониторингини амалга ошириш, экспорт-импорт шартномаларининг ижросини таҳлил қилиш, Она Ватанга ҳамда божхоначи қасамёдига ҳамиша содиқ қилиб, эл-юртига сидқидилдан хизмат қилаётган бир гуруҳ божхоначилар юксак эътироф этилиб, юқори даражада тақдирландилар.

Биргина Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси шахсий таркибидан бошқарма бошлиғи Хожиматов Олимжон Хамиджановичнинг “Содиқ хизматлари учун” медали билан, “Хўжайли” чегара божхона пости катта инспектори Жуманиязова Шаида Миирмановнанинг “Дўстлик” ордени билан, шунингдек, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган 5 нафар ходимнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари билан тақдирланиши давлатимиз сарҳадларида халқимиз манфаати, мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминланиш йўлида божхоначи қасамёдига содиқ қолиб, сидқидилдан хизмат қилаётган метин иродали барча божхона ходимлари учун юксак эътироф бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Байрам тадбири давомида “Давлат божхона хизмати аълочиси” кўкрак нишони, Давлат божхона қўмитаси Фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари, шунингдек, юқори лавозим ва махсус унвонларнинг топширилиши байрам шукуҳига алоҳида қувонч бағишлади.

31.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг