Мустақиллик - бу йиллар, асрлар ўтган сари қадр-қиммати ортиб борадиган, ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайдиган, авлоддан-авлодга ўтиб борадиган олий қадриятдир.
Мана шу олий қадрият йўлида тинмай ҳалол ва пок меҳнат қилиш олийжанобликнинг энг ёрқин қўринишларидан бири ҳисобланади.
Шу муносабат билан, 2021 йил 28 август куни Гулистон шаҳридаги мусиқали драма театрида вилоят ташкилот ва идораларнинг бир гуруҳ ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур маросимда Сирдарё вилояти божхона бошқармасида хизмат қилаётган ўз касбига садоқати, меҳнати билан мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга, унинг чегара сарҳадларини муносиб қўриқлашга қўшган ҳиссалари учун хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ходимлар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари билан тақдирландилар.
Гулистон шаҳрида булиб ўтган тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг ёрдамчиси А.Ташматов ва Гулистон шаҳар ҳокими Т.Дадабоевлар иштирок этишди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
31.08.2021