Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар доимо эътиборда
3031
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида Cурхондарё вилояти божхона бошқармасига келиб тушаётган мурожаатлар ўз вақтида рўйхатга олиниб, қонунчилик талаблари асосида ижроси таъминланиб келинмоқда.
Мурожаатлар доимо эътиборда

Шунингдек, вилоят божхона бошқармаси томонидан жойларда тадбиркорлардаги мурожаатларни ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Жумладан, тадбиркорлар ва божхона омбори вакиллари билан навбатдаги сайёр қабул “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташкил қилинди.

Унда, бошқарма бошлиғи ўринбосари Х.Халбаев бошчилигидаги маъсул ходимлар тадбиркорлар томонидан билдирилган мурожаат, савол ва таклифларга шу жойнинг ўзида ҳуқуқий ечим кўрсатишди.

Хусусан, “Termiz Cargo Centre” МЧЖ божхона омбори мудири Хаитов Охун томонидан божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини ўтказиш бўйича мурожаатига ҳам ҳуқуқий тушунтишиш берилди. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги “Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 531-сонли қарори талаблари асосида божхона ходими, юкка ваколатли шахс, ташувчи ва божхона омбори вакилларининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари тўғрисида кенгроқ маълумот берилди.

Бир сўз билан айтганда мазкур тадбир ўзаро савол жавоблар руҳида давом этиб акcарият мурожаат ва тушунмовчиликлар учрашувнинг ўзида ечимини топди.

 Тадбир сўнггида, божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (76) 225 24-51 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Маълумот учун, 2021 йил январь-июль  ойлари давомида Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан жами 65 та мурожаатлар келиб тушган.

Ушбу мурожаатларнинг 36  таси бўйича қонуний тушунтиришлар берилган. Улардан 19 таси қаноатлантирилган, 3 таси тегишлилиги бўйича юборилган, 2 таси кўриб чиқилмоқда ҳамда 5 таси бўйича мурожаатни кўриб чиқиш тугатилган.

 

31.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг