Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш қаламкашлар тимсолида Ватан!
1645
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимларининг 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари ўртасида “Байраминг муборак жонажон Ватаним” маззусида расм чизиш кўрик танлови ўтказилди.
Ёш қаламкашлар тимсолида Ватан!

Мазкур танловга 20 га яқин ёшлар ўзлари томонидан чизган расмлари билан иштирок этишди.

Кўрик танлов якунида ғолиблар аниқланиб, жорий йилнинг
28 август куни бошқармада бўлиб ўтган байрам тадбирида, фахрий ёрлиқ ва китоблар тўпламлари билан тақдирландилар.

Кўрик танловнинг 1-ўрин соҳиби – Махаматова Моҳинур Рустамжон қизи (12 ёш, “Чуқурсой техник идора” чегара божхона пости бош инспеткори Қодиров Рустамнинг фарзанди)

Кўрик танловнинг 2-ўрин соҳиби – Абдумаликова Мухаббат Абдулазиз қизи (14 ёш, “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости инспектори Исааков Абдулазизнинг фарзанди)

Кўрик танловнинг 3-ўрин соҳиби – Ачилов Имронбек Ойбек ўғли (8 ёш, Кадрлар бўлими катта инспектори Ачилова Нигоранинг фарзанди)

Ғолибларни яна бир бор ғалаба билан табриклаймиз.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг
Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги
бошланғич ташкилоти етакчиси Ж.Ибодуллаев

31.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг