Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эзгулик тадбирлари давом этмоқда
1309
Мамлакатимизда меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган ўғил-қизларни етук инсон бўлиб етишишида, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ва ҳаётда ўз ўринларини топишларига янгича ёндашилмоқда. Нафақат меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари балки, битирувчиларининг ҳам ҳолидан хабар олиш ва уларнинг яшаш шароитлари ўрганилмоқда.
Эзгулик тадбирлари давом этмоқда

Фарғона вилоятидаги “Меҳрибонлик уйи” битирувчиларини ижтимоий яшаш шароитларини ўрганиш ва уни яхшилаш бўйича Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи И.Азимов томонидан вилоятнинг Марғилон шаҳрида истиқомат қилаётган меҳрибонлик уйида тарбияланган ва ҳозирда ҳаётда ўз ўрнини топаётган  Х.Тўраева яшаш хонадонига ташриф буюрган ҳолда унинг ижтимоий яшаш шароити ўрганилиб ҳолидан хабар олинди. Ўрганиш давомида, Х.Тўраева тикувчилик ишлари билан шуғуллана олиши лекин айни вақтларда тикувчилик билан шуғулланиши учун тикувчилик дастгоҳига муҳтожлигини инобатга олиб, унинг ижтимоий яшаш шароитини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида унга тикувчилик дастгоҳи совға қилинди.

Х.Тўраева томонидан амалга оширилаётган бундай эътибор ва ёрдам учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

31.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг