Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда баскетбол бўйича "Адлия кубоги" ташкил этилди
2294
"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ташкил этилган кубок мусобақасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан иборат жамоалар беллашишди.
Жиззахда баскетбол бўйича

Ўзаро қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақада 3-ўринни Жиззах вилоят божхона бошқармаси, 2-ўринни Давлат хизматлари агентлиги ва 1-ўринни МИБ бошқармаси ходимлари қўлга киритишди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида вилоят баскетбол Федерацияси раҳбари, Адлия бошқармаси бошлиғи сўзга чиқиб, барча ғолибларни ютуқ билан қутлади. Шунингдек, бу каби оммавий спорт мусобақаларининг тез-тез ўтказиб турилиши энг аввало ходимларнинг саломатлигига фойдали эканлиги ҳамда баскетбол спорт турининг янада ривожланишига, қолаверса, ўзаро дўстона алоқалар янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

31.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг