Мустақиллик - бу йиллар, асрлар ўтган сари қадр-қиммати ортиб борадиган, ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайдиган, авлоддан-авлодга ўтиб борадиган олий қадриятдир.
Мана шу олий қадрият йўлида тинмай ҳалол ва пок меҳнат қилиш олийжанобликнинг энг ёрқин кўринишларидан бири ҳисобланади. Ватанимизнинг эртанги ёрқин келажаги, халқнинг тинч ва осуда ҳаёти, бахт-у саодати мард ва баҳодир фарзандлар, хусусан ҳарбийларнинг садоқатига, жасоратига боғлиқ.
Тошкент шаҳар божхона бошқармасида хизмат қилаётган ана шундай ўз касбига садоқати, меҳнати билан мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга, унинг чегара сарҳадларини муносиб қўриқлашга қўшган ҳиссалари учун хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ходимлар Давлат мукофотлари, қолаверса Давлат божхона қўмитаси ва бошқарманинг тегишли бўйруқлари билан муносиб тақдирланди.
31.08.2021