Зеро, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.
Маълумки, Президентимиз ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари суриб, ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари давлат сиёсати даражасида эътиборга олинди.
Янги Ўзбекистон тарихий босқичига қадам қўйилган илк кунлардан буён давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида ва узлуксиз эътибор берилаётган масала маънавият ва маърифат бўлгани ҳолда, бой ва ҳеч кимда йўқ тарихий-маданий меросимиз қадр-қимматини ўрнига қўйиш, уни чуқур ўрганиш, ундан таълим ва тарбиядек ўта зарур ва нозик соҳада унумли фойдаланишга алоҳида урғу бериб келинаётгани ҳам ҳақиқатдир.
Шу билан бирга, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида 2021 йил ўтган давр мобайнидан 100 га яқин маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Бу каби тадбирлар мунтазам равишда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Маънавият ва маърифат марказининг Сирдарё вилояти бўлими ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказиб келинмоқда.
Бундан ташқари, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларни Ватанга садоқат, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш бурчини шакллантиришга қаратилмоқда. Хусусан, “Сирдарё” чегара божхона постида Сирдарё туманида жойлашган 25-умумий ўрта таълим мактаби битирувчи ёшлари учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.
Хулоса қилиб айтганда, маънавият – инсонинг маълум даражадаги жисмоний, ақлий, ахлоқий ва руҳий балоғати ва дунёқарашини ифодаловчи тушунчадир. Шу нуқтаи назардан, ёшларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялаш, юртимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш йўлида барчамиз бирдек масъул бўлишимиз лозим.
С.Солиев
Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг
Ёшлар етакчиси
31.08.2021