Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоий вилояти божхона бошқармаси фаолиятига назар
1227
Навоий вилояти божхона бошқармаси 1993 йил 30 сентябрда ташкил этилган. Қувонарлиси, бу йил бошқарма ташкил этилганига роппа-роса 28 йил бўлди.
Навоий вилояти божхона бошқармаси фаолиятига назар

Бугунги кунда ташкилий жиҳатдан бошқармада 11 та бўлим ва 7 та гуруҳ, унинг тасаруффида эса 5 та божхона постлари мавжуд бўлиб, шундан 4 таси ТИФ, 1 таси чегара божхона пости ҳисобланади.

Мамлакатнинг иқтисодий ривожида экспорт-импорт жараёнлари ҳам муҳим ўринга эга. Негаки, товарлар экспортини тобора ошириш эвазига давлат бюджетига валюта тушуми таъминланади. Шу боис  ушбу соҳага етарлича шарт-шароитларни яратиш лозим.

2021 йил январь-июль ойлари давомида жами 10 406 дона БЮДлар расмийлаштирилган бўлиб, 2020 йилга нисбатан 1 764 донага ёки 20,4 фоизга кўпайган. Шулардан, экспортга расмийлаштирилган БЮДлар сони 3 692 донани ёки жами БЮДларнинг 35,5 фоизни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 1 584 донага ёки 75,1 фоизга кўпайган.

Импортга расмийлаштирилган БЮДлар сони 6 714 донани ёки жами БЮДларнинг 64,5 фоизни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 180 донага ёки 2,8 фоизга кўпайган. Экспортнинг асосий қисми калава ип, тўқимачилик, мева-сабзавот, озиқ-овқат маҳсулотлари, шиша ва ундан ясалган буюмлар, табиий қазилмалар ҳамда бошқа товарларга тўғри келади.

Шу ўринда айтиш керакки, ушбу экспорт-импорт жараёнларини амалга оширишда тадбиркорларнинг қимматли вақтларини тежаш ва ортиқча қоғозбозлик ҳамда сарф-харажатларнинг олдини олиш борасида сўнги йилларда божхона органларида кўплаб қулайликлар жорий қилинди.

Маълумки, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш жараёнида нафақат божхона соҳаси, балки фитосанитария, санитар-эпидемиологик, ветеринария, экологик назорат органлари ва сертификатлаш органлари фаолияти самарадорлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Содда қилиб айтганда, энди тадбиркорлар ўз идораларидан чиқмасдан туриб, экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатларни интернет тармоғи орқали (www.yagonadarcha.uz) тақдим этишлари мумкин.

2021 йил январь-июль ойлари давомида вилоятдан 93,4 млн. АҚШ долларига (саноат маҳсулотлари 86,3 млн. АҚШ долл., мева-сабзавот маҳсулотлари 7,2 млн. АҚШ долл) тенг маҳсулотлар экспорт қилиниб, белгиланган режа кўрсаткичи 110 фоизга бажарилди.

Бундан ташқари бугунги кунда, аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлар йўналишида ҳам мунтазам назорат ишлари йўлга қўйилган. 2021 йил
январь-июль ойларида бошқармада жами 47 та мурожаатлар қайд қилиниб шундан, жисмоний шахслардан 45 та ва юридик шахслардан 2 та мурожаатлар келиб тушган. Бошқармага келиб тушган мурожаатлардан 4 таси ёзма, 39 таси электрон ва 4 таси оғзаки шаклда келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси тегишли тартибда қаноатлантирилган.

Бир сўз билан айтганда, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари мамлакат иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилиш, бу орқали юрт ривожи ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида туну-кун самарали меҳнат қилиб келишмоқда.

31.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг