Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан божхона ходимларининг “мижозбай” тизимидаги учрашувида тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданияти оширилмоқда
1265
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Янгиер шаҳар ҳокими ўринбосари, Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Н.Қурбонов ва Янгиер туман Савдо-саноат палатаси экспорт сектори мудири Ў.Насриддинов ҳамда Янгиер шаҳар, Жомий МФЙда жойлашган “SULPAK KOMPUTERS” МЧЖ шаклидаги хусусий корхонасининг мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
Тадбиркорлар билан божхона ходимларининг “мижозбай” тизимидаги учрашувида тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданияти оширилмоқда

Мазкур учрашув, Сирдарё вилояти томонидан 2020-2021 йиллар давомида амалга оширилган экспорт-импорт операциялари кўрсаткичлари таҳлили ҳамда божхона органлари билан вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш мавзусида бўлиб ўтиб, бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида экспорт-импорт операцияларини амалга оширилишида соддалаштирилган тартиб-тамойилларнинг жорий қилинганлиги ҳамда бу борада 2020-2021 йилларда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди.

   Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 46-бобида кўрсатилган “Божхона тўловларини тўлаш тартиби ва муддатлари“, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 76-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5017-сон қарорларидаги “Божхона тўловлари тўланишининг кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тартиб-таомиллари” ва Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни асосида йиғилиш иштирокчиларига тегишли тушунчалар ва маслаҳатлар берилди.

Шу билан бирга, учрашув якунида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва келгусидаги экспорт салоҳиятини кўпайтириш бўйича режаларини амалга оширишида божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.

31.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг