Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Болалар шаҳарчасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди
2282
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан қатор маданий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Болалар шаҳарчасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Куни кеча Хива шаҳридаги Болалар шаҳарчасида тарбияланаётган ўғил болалар ўртасида мустақилликнинг 30 йиллиги юбилей санасига бағишлаб, спортнинг мини футбол спорт тури бўйича футбол мусобақаси ташкил қилинди.

Футбол мусобақасида вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Уразалиев иштирок этиб, мусобақада 1, 2  ва 3 ўринни эгаллаган жамоаларни медал ва эсдалик совғалар билан тақдирлади. Шунингдек, мусобақада иштирок этган барча жамоаларга спорт анжомлари тортиқ этилди.

Тадбир сўнгида Болалар шаҳарчасида яратилган шароитлар билан танишар эканмиз, навқирон авлод вакилларининг жисмонан ва маънан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмай камол топишлари учун барча қулайлик яратилганига гувоҳ бўлдик.

Шундай экан, эртамиз эгалари бўлган ёшларни жисмонан соғлом, мустақил фикр эгаси сифатида ҳар томонлама комил инсон бўлиб тарбия топишларига кўмаклашиш ҳар биримизнинг олдимизда турган энг долзарб вазифамиздир.

Бундан ташқари, Болалар шаҳарчасида тарбияланаётган болаларни маданий хордиқ чиқаришлари учун Урганч шаҳар Амир Темур маданият ва истироҳат боғига саёхат уюштирилди. Орзулари осмон болажонлар худди эртаклар оламига тушиб қолишгандай, аттракционларда мазза қилиб учишди.

 Хоразм вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати  

 

 

31.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг