Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразм вилояти божхона бошқармасида сайёр суд мажлиси ўтказилди
2207
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизимини тубдан такомиллаштириш ва фаолиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ бугунги кунда аҳоли билан мулоқотнинг йўлга қўйилишига аҳамият қаратиб келинмоқда.
Хоразм вилояти божхона бошқармасида сайёр суд мажлиси ўтказилди

Бинобарин, жойларда  доимий тарзда ўтказилаётган сайёр суд мажлислари, профилактик суҳбатлар ҳам  фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар сирасига киради.

Куни  кеча  Хоразм вилояти божхона бошқармасининг мажлислар залида Гурлан тумани маъмурий суди раиси С.Аллабергановни таклиф қилиниб, яна бир сайёр суд мажлиси ўтказилди. Очиқ суд мажлисида, вилоят божхона бошқармаси ходимлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар,  маҳалла фаоллари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар иштирок этишди.

Шундан сўнг сайёр судда 21 та порнографик мазмундаги материалларни Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кириш, 9 та холатда товарларни ноқонуний олиб кириш билан боғлиқ, қолган 7 та холатда ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги вилоят божхона бошқармаси томонидан юритилган маъмурий ишлар кўриб чиқилди.

Суд қарорига кўра мазкур қоидабузарликлар юзасидан фуқароларга жарима белгиланиб, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган товар моддий бойликлари давлат фойдасига мусодара қилинди. Шундан сўнг, ушбу фуқаролар билан  келгусида бундай ҳолатларни такрорламасликлари мақсадида  профилактик суҳбатлар амалга оширилди.

Ўйлаймизки, бу каби  тадбирлар секин-асталик билан фуқаролар ўртасида ҳар қандай турдаги жиноятларнинг олдини олишга, ҳамюртларимизда  ҳуқуқий маданиятини оширган ҳолда, қонунларни ҳурмат қилишга чорлайди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

24.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг