Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди
1328
Шу кунларда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида мустақилигимизнинг 30 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Энг улуғ, энг азиз айёмни давлат божхона хизмати органлари ҳам улкан ютуқлар ва юқори натижалар билан қарши олмоқда.
 Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Шу муносабат билан Давлат божхона қўмитасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти ва шахсий таркиби, божхона фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Соҳада Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар “рақамли божхона” тамойилини кенг тадбиқ этишда, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларининг янада шаффоф ва тезкорлигини таъминлашда, мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизилигини сўз сиз ҳимоя қилишда ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловлари миқдори ҳам йилдан йилга ошиб бормоқда.

Божхона органлари томонидан давлат бюджетига 2017 йилда 7,6 трлн сўм ундирилган бўлса, 2021 йилнинг ўтган даврида бу кўрсаткич  20,5  трлн. сўмни ташкил қилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида давлат божхона хизмати органлари томонидан аниқланган 7254 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати 523.5 млрд. сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Жумладан, 312 та ҳолатда 271,4 кг. дан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб ўтилиши фош қилинди.

Тизимда виждонан ва садоқат намунасини кўрсатиб хизмат қилиб келаётган ходимлар ҳамиша давлатимизнинг, Президентимизнинг юксак эътиборида.

Байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг фармонига мувофиқ 12 нафар божхона тизими раҳбар ва ходимларининг давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлгани ҳам фикримиз тасдиғидир. Тадбирда ушбу орден ва медаллар тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

Шунингдек, бир гуруҳ божхона ходимлари Ўзбекистон Республикаси Мустақилллигининг 30 йиллиги эсдалик нишонлари билан тақдирланишди.

*

Бундан ташқари хизматда юксак натижаларга эришган қатор ходимларга “Божхона хизмати аълочиси” кўкрак нишонлари ва навбатдаги махсус унвонлар тақдим қилинди.

 

30.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг