Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Ягонасан, муқаддас Ватан!" мавзусида маънавий тадбир бўлиб ўтди
1020
Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.

Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида мустақилликни тараннум этувчи тантана ва байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ўқитувчиси, сухандон Муслимбек Йўлдошев "Ягонасан, муқаддас Ватан!" мавзусида ўзиниинг маърузаси билан иштирок этди.

Тадбир давомида сухандон ҳаётий мисоллар орқали Ватан қадри, мустақилликнинг улуғ неъмат эканлиги ҳақида содда ва самимий сўзлаб берди.

Мен айтмоқчиманки, энг азизи шу Ўзбекистон, яшасин Ўзбекистон, бор бўлсин Ўзбекистон, барқарор бўлсин Ўзбекистон,- дейди М.Йўлдошев.

Қизиқарли ва мазмунли давра суҳбати божхона ходимларида ёрқин тассуротлар уйғотиб, ўзаро савол-жавобларга бой бўлди.

Бу каби ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирлар божхоначиларда ватанпарварлик руҳини оширишга, уларнинг маънавий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.

 

Мунис ХАЛИЛОВА,
“Тошкент-товар” ТИФ божхона пости катта  инспектори

30.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг