Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
893
Ўзбек халқи тарихининг XIX аср охири – XX аср бошларидаги даври тарихан қисқа вақтни ташкил этган бўлса-да, халқнинг тарихий тақдирида муҳим аҳамиятга молик бўлган давр ҳисобланади.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Шу даврда майдонга келган жадид маърифатпарварлик ҳаракати мактаб ва маориф, матбуот, адабиёт ва санъат соҳаларида ислоҳотчилик ишларини амалга оширибгина қолмай, халқнинг маданий, маърифий ва руҳий ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. Ҳозирги замон ёшларининг бу каби илм-салоҳиятли бўлиши, мактабчилик асослари, дарс ўтиш тартибларини жорий этилишида жадидларнинг ўрни беқиёсдир.

Шу муносабат билан, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида вилоят “Маънавият ва маърифат” маркази билан ҳамкорликда марказнинг “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Д.Тўрақулов, шоир Алишер Нур ва “Маънавият ва маърифат маркази”нинг Гулистон шаҳар бўлинмаси раҳбари И.Норбековлар иштирокида “Мангуликка даҳлдор ватанпарварлар” мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда, буюк маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намоёндалари Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдурауф Фитрат, Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев ва Абдулла Авлоний каби қомусий билим эгалари ҳақида маълумотлар берилиб, улар ўз билимларини миллат равнақи ва жамият ривожи йўлида сарфлаганлигини, ўрни келганда маблағини ҳаттоки, жонини аямаганлигини, миллий урф-одатлар ва қадриятларимизни эъзозлаш хақида маъруза қилинди.

Бундан ташқари, ижодкор зиёлилар томонидан давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Мустақиллик – ҳуқуқ, имконият ва бурч демакдир” деган ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий сабоқлари учрашув иштирокчилари эътиборига етказилди.

Қизғин мунозаралар ва савол-жавобларга  бой ҳолда ўтган ушбу маънавий-маърифий тадбир иштирокчиларда ёрқин таассурот қолдирди.

26.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг