Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўловчиларга ҳайвонот олами ва ўсимликлар дунёси вакилларини олиб кириш тартиби таништирилди
1359
Бугунги кунда божхона органларида қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш йўналишдаги ишларга катта эътибор қаратилган.
Йўловчиларга ҳайвонот олами ва ўсимликлар дунёси вакилларини олиб кириш тартиби таништирилди

Хусусан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан Тошкент халқаро аэропортида хорижий давлатларга учиб кетаётган йўловчиларни божхона қонунчилиги билан таништириш ва юзага келиши мумкин бўлган қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказиш йўлга қўйилган бўлиб, ушбу профилактик тадбирлар доимий равишда олиб борилмоқда.

Бу сафар, божхоначилар томонидан йўловчиларга товар моддий бойликларини олиб ўтиш тартиблари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасига флора ва фауна вакилларини олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиблари тушунтирилди.

Шу билан бирга, йўловчилар хориждан қайтаётганларида турли хил найрангларга учмасликлари, ғараз мақсадларда ҳалол инсонларнинг ишонувчанликларидан фойдаланишга уринадиган шахслардан огоҳ бўлишлари таъкидлаб ўтилди.

 

 

 

26.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг