Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биз одам савдосига қаршимиз
3881
Одам савдоси иллати жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган ХХI асрнинг жиддий муаммоларидан биридир. Меҳнат миграцияси ҳамда ахборот алмашинувининг кучайиши одам савдоси билан шуғулланадиган жиноятчи гуруҳларга ўз қабиҳ ниятларини амалга оширишга имкон яратиб бермоқда.

Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган Одам савдоси ва мажбурий меҳнатни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу иллат билан курашишда нафақат давлат ташкилотлари, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар ҳам  манзилли ишларни амалга оширмоқда.

Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоб китобларига кўра бутун дунёда 21 миллиондан ортиқ киши мажбурий меҳнатнинг жабрланувчилари ҳисобланади.

Дунёдаги барча мамлакатлар одам савдосидан жабрланишади. БМТ маълумотларига кўра, одам савдоси қурбонларининг 71 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади.

Бугунги кунда кўплаб халқаро ҳужжатларда назарда тутилган нормалар миллий қонунчилигимизга имплементация қилинган. Хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчилик, шу жумладан одам савдосига қарши курашиш бўйича ўттиздан ортиқ икки томонлама шартнома ва битимлар имзоланган. 2008 йилда эса “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Аммо бу хотиржам бўлишимиз учун етарли эмас. Шу боис, Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, хусусан, унинг трансмиллий кўринишларига қарши қатъий чоралар қабул қилинмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ушбу муҳим йўналишда тегишли тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган 1074 нафар фуқаролар ва ҳайдовчилар  билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, хорижда ишлашнинг қонуний асослари, одам савдоси жиноятларининг замонавий кўринишлари, бундай ҳаракатларни амалга оширишда ҳуқуқбузарлар томонидан қўлланилаётган усул ва воситалар тўғрисида тушунтиришлар берилиб, одам савдоси жиноятининг салбий оқибатлари акс эттирилган буклетлар тарқатилган.

 Шунингдек, Сирдарё туманида 10 маротаба, Сайхунобод туманида
3 маротаба, Ховос туманида 8 маротаба, Оқолтин туманида 4 маротаба ва Гулистон шаҳрида 7 маротаба, жами 32 маротаба маҳалла фаоллари иштирокида “Одам савдоси - давр муаммоси” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилган.

Мазкур ишлар замирида ёш ўсиб келаётган келажак авлоднинг ватанга бўлган муҳаббати, илм-маърифатга қизиқиши билан бир қаторда, аср муаммосига айланиб бўлган жиноятларга қарши иммунитетни шакллантириш ётади.

И.Ғиёсов
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
ходими

25.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг