Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда божхонада яратилган қулайликлар товар айланмаси ҳажмини ошишига хизмат қилмоқда
10849
Маълумки, юртимизда миллий маҳсулот ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, инвесторлар фаолиятига зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада муҳим лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ўз вақтида амалга оширилиши мамлакатимиз иқтисодиётини янада барқарор ўсишини таъминламоқда.

Шу ўринда мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолиятида амалга оширилган ислоҳотларга тўхталадиган бўлсак, чет давлатлари билан ўрнатилган яхши муносабатлар, товар айирбошлаш ҳажмини аввалги кўрсаткичларига нисбатан бир неча баробарга ошишига замин яратди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси мисолида қўйидаги ишлар амалга оширилди.

Хусусан, бошқарма томонидан жорий йилнинг январь-июль ойларида 382,6 миллион АҚШ долларилик экспорт ва импорт товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилди.

Товар ва транспорт воситалари импорти 58 та давлатлардан амалга оширилди. Асосий давлатлардан Россия Федерацияси (61,9 миллион АҚШ доллари), Хитой Халқ Республикаси (47,8 миллион АҚШ доллари), Нидерландия (33,3 миллион АҚШ доллари), Германия (12,4 миллион АҚШ доллари), Литва (11,7 миллион АҚШ доллари), Қозоғистон (11,2 миллион АҚШ доллари), Украина (9,7 миллион АҚШ доллари), Корея (9,5 миллион АҚШ доллари) ва Туркия (8,8 миллион АҚШ доллари) давлатларини ташкил этди.

Импорт фаолияти билан шуғулланган субъектлар сони 327 тани, товарлар туридан эса 1 271 та ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура кодига мансуб товарлар импортини ташкил этди.

Мамлакатимизга хориждан импортга асосан технологик асбоб-ускуналар (73,0 миллион АҚШ доллари), металл ва ундан тайёрланган буюмлар (54,6 миллион АҚШ доллари), кимё саноати маҳсулотлари (50,9 миллион АҚШ доллари), насослар (22,8 миллион АҚШ доллари) ва транспорт ва эҳтиёт қисмлари (15,1 миллион АҚШ доллари) сингари товарлар ўрин олган.

Миллий маҳсулотларимиз экспорти 40 та давлатларга амалга оширилган бўлиб, асосий ҳамкорларимиз Туркия (33,6 миллион АҚШ доллари), Хитой (12,2 млн. АҚШ доллари), Украина (10,7 миллион АҚШ доллари), Россия Федерацияси (10,4 миллион АҚШ доллари), Эрон (10,2 миллион АҚШ доллари), Афғонистон (9,7 миллион АҚШ доллари), Тожикистон (6,9 миллион АҚШ доллари) ва Покистон (3.6 миллион АҚШ доллари) давлатларини ташкил этди.

Экспорт фаолияти билан шуғулланган субъектлар сони 136 тани, товарлар туридан эса 174 та ташқи  иқтисодий фаолият товар номенклатура кодига мансуб товарлар экспортга юкланди.

Экспортга жўнатилган асосий товарлардан ип калава (55,0 миллион АҚШ доллари), минерал ўғитлар (25,2 миллион АҚШ доллари), табиий қазилмалар (23,2 млн. АҚШ доллари), пластмасса ва ундан тайёрланган буюмлар (6,0 млн. АҚШ доллари) ва тўқимачилик маҳсулотлари (5,2 млн. АҚШ доллари) ўрин эгаллади.

Ушбу натижаларга эришишда божхона органларида тадбиркорларга яратилган қулайлик ва имкониятлар ўзининг самарасини кўрсатмоқда. Экспорт-импорт операцияларининг тезлашишига ва божхона чегараларидан олиб ўтиладиган товарлар ҳажмининг оширишга хизмат қилмоқда.

Мисол учун, божхона расмийлаштирувидан ўтказилган 382,6 миллион АҚШ долларилик товарлар учун ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан тақдим этилган 12 846 та божхона юк декларациялари масофадан туриб, электрон шаклда божхона расмийлаштирувидан ўтказиб берилди. Божхона юк декларацияларининг 8 202 таси импорт ва 4 644 таси экспорт божхона режимларига расмийлаштирувдан ўтказилган.

Хавфни бошқариш тизимининг жорий этилганлиги, товарларни божхона кўригидан ўтказишда ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда. Мазкур йўналишда ҳисобот даврида 12 846 та божхона кўриги ўрнига, атиги 2 905 та божхона кўриги далолатномалари расмийлаштирилди.

2021 йилнинг январь-июль ойларида 258,4 миллион АҚШ долларилик товарлар импортга божхонада яратилган енгилликлар асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилди. Импортга расмийлаштирилган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида 808,7 миллиард сўмлик божхона тўловлари ҳисобланди. Шундан 239,4 миллиард сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ундирилди.

Бугунги кунда юртимиздаги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш учун барча шароитлар мавжуд. Бу борада божхона тўловларидан қўлланиладиган имтиёзлар муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Жорий йилнинг ўтган даврида ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан амалга оширилган импорт учун божхона тўловлари бўйича 569,3 миллиард сўм миқдорида божхона имтиёзлари қўлланилгани фикримизни тасдиқлайди.

Божхонада яратилган қулайликлар ташқи иқтисодий фаолият субъектларига қўл келмоқда. Маблағ ва қимматли вақтлари тежалаяпти. Божхона расмийлаштирувларининг масофадан амалга оширилиши, пандемия даврида карантин қоидаларига қатъий риоя қилишда асқотмоқда.  

Яна бир жиҳати божхонада яратилган қулайликлар тадбиркорларга доимий равишда тушунтирилиб, қулайликлардан ўз вақтида ва самарали фойдаланишлари бўйича амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу эса, мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

26.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг