Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида профилактик тадбирлар давом этмоқда
1119
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни республикамизда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” сифатида белгиланган бўлиб, унинг ижроси юзасидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 2021 йилнинг ўтган давр учун тасдиқланган “Профилактик тадбирлар режалари” бўйича соҳавий бўлимлар томонидан божхона постларида, ташкилот-идораларда ва маҳаллаларда ҳафтанинг пайшанба кунлари профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур тадбирларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти, шу жумладан гиёҳвандлик моддалари ва уларнинг турлари, одам савдосига, давлат чегараси орқали товар-моддий бойликлар ва контрафакт маҳсулотларнинг ноқонуний ҳаракатланишига қарши курашиш мавзусида, шу билан бирга, диний ва беҳаё мазмундаги материалларни ноқонуний равишда олиб кирилиши ва ички ҳудудларда тарқалишини олдини олиш борасида тайёрланган материаллар ва видеороликлар етказилиб, ушбу қилмишларни содир этган айбдор шахсларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари тўғрисида тушунтиришлар бериб келинмоқда.

Юқорида қайд этилган мавзуларда бошқарма томонидан жами 835 та профилактик йўналишдаги тадбирлар ташкил этилган бўлиб, шундан 528 та профилактик тадбирлар, 271 та профилактик суҳбатлар ва 36 та расмий огоҳлантиришлар амалга оширилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш нафақат давлат органларининг, балки шу жамиятнинг аъзоси ҳисобланган ҳар бир инсоннинг вазифасидир. Энг аввало, ўзимиз, оила аъзоларимиз ва жамият олдидаги масъулиятни доимо ҳис қилиб яшаш, атрофдаги ҳодисаларга бепарволик билан муносабатда бўлмаслик, тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиб яшаш барчамизнинг кундалик ҳаёт тарзимизга айланиши зарур.

26.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг