Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жойларда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар давом этмоқда
1147
Жойларда тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, уларга ҳуқуқий маслаҳат бериш, мурожаатларини тинглаш, шунингдек, уларнинг фаолиятида учраётган тўсиқ ва муаммоларини жойларга чиққан ҳолда тезкор ҳал этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Жойларда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар давом этмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қўнғирот” ТИФ божхона пости ходимларининг навбатдаги учрашуви Шуманай туманида жойлашган  “Shomanay EKO TEKS” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб ўтди.

Ҳудуддаги йирик тўқимачилик корхоналаридан ҳисобланувчи мазкур жамият диёримизда етиштирилган пахта толасидан енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариб, чет давлатларга экспорт қилиш билан шуғулланади.

2020 йилнинг март ойида ўз фаолиятини бошлаган мазкур корхона бугун 500 га яқин маҳаллий аҳолини доимий иш ўрни билан таъминлаб келмоқда.

Олдин қўшни давлатларга бориб ишлаб юрган Шуманай туманида истиқомат қилувчи Шоназарова Шайдо корхона очилганидан кейин доимий ишли бўлди.

– Бизнинг туманимизда шундай катта корхонанинг ишга тушиши биз маҳаллий аҳоли учун жуда катта янгилик бўлди, – дейди у, – мен энди  ишсизликдан қийналиб сарсон бўлмасдан, шу ердан ўзимга мос иш топдим. Доимий даромад манбаига эга бўлиб, ўз уйимдан катнаб ишламоқдаман.

Туркия, Ҳиндистон, Швецария, Испания, Литва, Нидерландия, АҚШ каби давлатлардан келтирилган сўнги русумдаги тўқимачилик дастгоҳлари билан таъминланган мазкур корхона иш фаолиятини бошлаганидан буён ўтган қисқа 1,5 йил ичида Туркия, Покистон давлатларига қарийб 8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 3570 тонна ип калава маҳсулоти экспортини амалга оширган.

Замонавий хорижий асбоб-ускуналарнинг олиб келинишида тегишли қонунчилик ҳужжатлари асосида божхона тўловларидан тақдим этилган имтиёзлар тадбиркорнинг ўз ишларини тез фурсатларда йўлга қўйиб олишига замин яратди.

Хусусан, Туркия, Ҳиндистон, Швецария, Испания, Литва, Нидерландия ва АҚШ давлатларидан келтирилган технологик асбоб ускуналар учун божхона тўловларидан 26 миллиард 156 миллион  сўм миқдорида имтиёзлар қўлланилган. Бунинг натижасида бугун корхона йилига 8 минг тонна пахтани қайта ишлаб, ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга бўлди.

Божхона ходимлари корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, тадбиркорлик субъектида мавжуд муаммо ва тўсиқларни ўрганишди. Ип-калава  ярим тайёр маҳсулотидан мато ва тўқимачилик тайёр товарларини ишлаб чиқаришда зарур дастгоҳларнинг хориждан келтирилишида божхона тартиб-таомиллари кенг тушунтирилди, шунингдек, экспорт географисини кенгайтириш бўйича ҳам соҳа ходимлари томонидан зарур маслаҳатлар берилди.

 

 

 

26.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг