Унда бошқарма Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи Ҳ.Ҳасанов, Кадрлар бўлими бошлиғи Ж.Негматов, таркибий тузилмалар бошлиқлари ва шахсий таркиб иштирок этди.
Тадбир аввалида, бошқарма ходимлари томонидан мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва юксак натижаларга эришиш йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётганликлари алоҳида эътироф этилди.
Шу билан бирга, тизимда меҳнат қилиш даврида, коррупция ва ножўя хатти-ҳаракатларни содир этиш, тамагирлик ҳамда мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби жиноятларга қўл урмаслик юзасидан тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, таркибий тузилмалар бошлиқлари томонидан қўл остидаги ёш ходимларни касбий маҳоратини ошириш, тарбиялаш, уларни касбга, ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, бу борада, биринчи навбатда ходимларнинг ота-оналари билан яқиндан ҳамкорликни жонлантириш юзасидан фикрлар алмашилди.
Тадбир якунида шахсий таркибдан аноним сўровномалар олиниб, ДБҚ Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси томонидан тайёрланган қисқа метражли фильм намойиш этилди.
26.08.2021