Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Коррупция”га карши биргаликда курашамиз
2336
Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири, бу – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган.
“Коррупция”га карши биргаликда курашамиз

Бир сўз билан айтганда, юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш биз учун ҳал қилувчи вазифа бўлиб қолмоқда.

Шу ўринда “ҳар бир давлат тарихида янги ижтимоий сифат ҳола­тига ўтишда, афсуски, коррупция ва жиноятчилик каби жирканч ҳодиса юз беради. Шу билан бирга жиноятчиликнинг ўсиши нафақат ислоҳотлар йўлига жиддий тўсиқ, балки ўтиш даврида белгиланган мақсадларга эришишга ҳам бевосита таҳдид туғдиради”.

“Коррупция” атамаси этимологик жиҳатдан лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан бўлиб “пора эвазига оғдириш” деган маънони англатади.

Коррупция:

- жамиятнинг маънавий асосларига путур етказади, давлат ҳокимиятини халқ олдида обрўсизлантиради, норозиликка сабаб бўлади;

- ўсиб келаётган ёш авлод онгини заҳарлайди, ҳаёт қаллоб­лигу ғирромликдан иборат экан, деган фикрни вужудга келти­ради;

- ижтимоий адолатга бўлган ишончни сўндиради, фуқаро­ларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилишига олиб келади;

- халқаро ҳамжамиятда муайян давлат тўғрисида салбий тасаввурни юзага келтиради;

- уюшган жиноятчиликнинг давлат хизмати фаолиятига кириб боришига олиб келади;

- одил судлов тизимини издан чиқаради;

- амалга оширилаётган жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация қилиш жараёнларини сусай­тиради;

- иқтисодиётнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишига салбий таъсир кўрсатади;

- бошқа кўпгина салбий ижтимоий ҳодисалар сингари, ўзининг кенг илдиз отишига замин яратади – коррупция қанча чуқур илдиз отган бўлса, унга қарши кураш ва унинг оқибат­ларини бартараф этиш шунча қийинлашади.

Бу иллатга карши курашиш учун Сурхондарё вилояти божхона бошкармасида божхона органларида коррупцияга карши кураш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор каратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари шахсий таркиби ўртасида қонунбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга карши курашиш, хизмат интизоми ва конунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда божхона органлари сафларини нопок ходимлардан тозалаш борасида аниқ йўналишга эга бўлган кенг кўламли ишлар амалга оширилмокда. Шу билан бир қаторда бошқарма ходимлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, касб-ҳунар коллежлари ва  бошқа жамоат жойларида тушунтириш ва тарғибот ташвикот ишлари олиб борилмоқда.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

24.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг